Beeline "Bir Oy" тариф режаларида янада кўп интернет тақдим этмоқда

Beeline

Beeline алоқа оператори "Bir Oy" тариф режасида тақдим этиладиган трафик ҳажмини оширгани ҳақида хабар беради.

Энди 33 937,9 сўм ойлик абонент тўлови эвазига абонентлар 4G тармоғи учун 1000 Мб, барча тармоқлар учун 1000 Мб, шунингдек Facebook, Odnoklassniki ва Instagram тармоқлари учун 1000 Мб тақдим этилади.

“Ўзбекистондаги Beeline стратегияси – бу мақбул нарх эвазига ҳар доим сифатли хизматларни тақдим этишдир. Биз мижозларимизга янада кўп мулоқот учун имкониятлар яратамиз. Янгиланган "Bir Oy" тариф режаси билан абонентлар икки маротаба кўп онлайн бўлишади. Бундай манфaатли таклифни кўп абонентларимиз яхши баҳолайдилар деб ўйлаймиз”, - дейди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.

Тариф режасининг қўшимча шартлари билан батафсил "Beeline Uzbekistan" мобиль иловасида, ёки Beeline сайти орқали танишиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!