Google паролни бошқаришнинг янгича ёндашувини таклиф қилмоқда

Google паролни бошқаришнинг янгича ёндашувини таклиф қилмоқда

Google компанияси Dashlane махфий калитлар менежери билан ҳамкорликда Open YOLO номли янги дастурий интерфейс ишлаб чиқди. Бу ном “You Only Login Once”, яъни “сиз тизимга бир марта кирасиз” жумласининг қисқартмасидир.
Мустаҳкам махфий калитлар бугунги ахборотлашган жамиятда ахборотни ҳимоя қилишнинг бош омилидир. Биз кунора турли тизимларга киришда бу калит сўзлардан фойдаланамиз. Аммо, доим ҳам ишончли, мураккаб сўз талай олмаслигимиз мумкин. Ёки махфий сўзларнинг кўплигидан уларни тез-тез унутиб қўямиз.
Open YOLO интерфейси ҳам Google’нинг Smart Lock хавфсизликни таъминлаш тизимига ўхшаб кетади.
“Open YOLO” лойиҳаси дастур ишлаб чиқарувчиларига ўзлари яратаётган платформанинг хавфсизлиги учун хизмат қиладиган, бу илованинг фойдаланувчиларига тегишли ахборот хавфсизлигини таъминлаш чорасини кўрадиган очиқ кодли тайёр махфий менежерларни тақдим қилади. Бу фойдаланувчиларга турли иловаларнинг тизимларига ягона нуқтадан кириш имконини бериб, ахборот хавфсизлигини таъминлайди.
Ҳозирча OpenYOLO Android платформаси учун яратилган иловалар учун махфий сўз менежерларини тақдим қилмоқда.
Яъни, Android қурилмалари фойдаланувчилари ягона пароль ёрдамида турли қурилмаларнинг тизимларига киришлари мумкин бўлади. Ҳар бир қурилма учун алоҳида махфий сўзга ҳожат қолмайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!