Galaxy Note 7’ни тутишга ундайдиган 7 та техно-инновация

Galaxy Note 7’ни тутишга ундайдиган 7 та техно-инновация

Жаҳониннг энг сўнгги илғор мобиль алоқа воситаси – Samsung Galaxy Note 7 фаблети 19 августдан бошлаб сотувга чиқарилади. Ҳозирча жамоатчилик Samsung’нинг энг қиммат қурилмалари қаторига кирувчи гаджетни яхшилаб ўрганишда давом этмоқда. Унинг сув ва чанг ўтказмас корпуси бир томон бўлса, турли иловаларга бйо эканлиги яна бир томон. Уни ўрганган сайин, янги жиҳатларига гувоҳ бўлаверасиз. Унда бошладик.

galaxy-note7

Янги ва илғор камера иловаси

Samsung’нинг суратга олиш платформасининг муваффақияти Note 3 фаблети билан бошланган эди. Шундан бери компания ҳар бир янги гаджетда янада илғор тизимларни татбиқ этиб келади. Note 4 ва S5 алоқа воситалари, шубҳасизки рақиблари орасида энг яхши сураткашлар бўлишган. Бугунги кунга қадар ҳам компания бу масалага жиддий қарайди.

Note 7’да Samsung ишора ва чертиш орқали камера иловасини тезкор бошқариш имкониятини яратди. Мисол учун, бармоқни экран бўйлаб вертикалига сурсангиз, Pro ва Video режимлари ёқилади. Ёки бармоқни экран юзасида горизонтал йўналишда сурсангиз, суратларни фильтрлаш тизими ишга тушади.

Фойдаланувчи интерфейси ҳам соддалаштирилган. Суратга олинадиган объект ҳолатини кузатиш учун хизмат қиладиган визир ҳамда тугмалар ҳам тартиб билан жойлаштирилган. Иловани бир неча дақиқаларда ўрганиб олиш мумкин. Шунингдек, бош ва олд камерани ёқиш ҳам осонлик билан амалга оширилади.

galaxy-note7

Қувватни тежайдиган режим фойдаланувчини қувват тугаши муаммосидан халос қилади

Бугунги кўпчилик қурилмаларда бўлгани каби, Note 7 ҳам кенг имкониятли қувват тежаш режимига эга. Аммо бошқа смартфонларга қараганда, бу флагман қувватни экраннинг ранг-тасвир узатиш сиғимини камайтириш эвазига қувватни тежайди.

Мисол учун, ўртача қувват тежаш режимида Note 7’нинг экранидаги QHD сиғим 1080p (HD)га айланади. Бу режимни максимал даражага созлаш экраннинг тасвир сиғимини 720p пикселгача камайтиради. Бу технология илк маротаба татбиқ этилган ва қувват тежашда самарали усул.

galaxy-note7

S Pen – энг илғор стилус

Note 7’нинг қизиқарли ва фойдали хусусиятлари қаторига S Pen қаламчасининг имкониятларини киритиш мумкин. Бу қаламчанинг сурат ёки тасвирни 300 фоизгача катталаштириш,тушунарсиз сўзларни таржима қилиши, унинг табиий, яъни фойдаланувчининг дастхати каби ёзиши, сувга бардошли экани, қаламчанинг бир нечта иловалар билан боғланганлиги, хусусан унда суратлар чизиш, режаларни тайёрлаш каби илғорликни жаҳоннинг бошқа бир стилусларда учратиб бўлмайди.

galaxy-note7

 S Pen’нинг яна бир илғор жиҳати

S Pen’нинг Glance иловаси бир вақтнинг ўзида 2 та иловадан фойдаланиш имконини беради. Қаламчани керакли илованинг белгиси устида, ҳавода ҳаракатлантирсангиз бас, шу заҳоти илова ишлаб кетади. Сўнг уни кичрайтириб бошқа бир иловани ҳам очиш мумкин.

Кўп ойнали функцияларни қўллаб-қувватламайдиган иловалар учун бу айни муддао.

Мисол учун, электрон харита ёрдамида бирор ресторан манзилини излаш баробарида, бошқа бир – тамаддихоналар фаолиятига оид иловани очиб, ўзингиз излаётган ресторан ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

galaxy-note7

 Унда кўзни кўк нурдан ҳимоя қилувчи фильтр жорий қилинган

Дисплейдан тарқалувчи кўк нур инсон саломатлиги, хусусан кўз фаолияти ва тунги уйқу учун зарарлидир. Samsung’нинг Note 7 фаблетида бу нурдан ҳимоя қилувчи фильтрнинг мавжудлиги компания мижозлари саломатлиги учун ҳам қайғуришининг ифодасидир.

Galaxy Note 7 дисплейининг созламаларида бу фильтрни ишга тушириш ёки ўчириб қўйиш функцияси ҳам мавжуд. Мазкур режимни экраннинг тезкор созламалари менюсидан ҳам ёқиш мумкин. Айниқса, тунги маҳалда ва мутолаа қилаётганда бу режимни ўчириб қўйиш саломатлик учун фойдали.

galaxy-note7

Samsung’нинг браузери янада кенг имкониятли

Бугунги кунда барча браузер ишлаб чиқарувчилари ўзларининг интернет қидирув тизимларини мунтазам такомиллаштириб бормоқдалар. Samsung’нинг ўзининг бразуери бу гал катта янгиликлар билан тақдим этилган.

Хусусан, маълумотларни кодлаш ва штрихлашга мўлжалланган QR тизими маълумотни махсус сканер ёрдамида тезкор ўқиш имконини яратади ва браузернинг тезкор фаолиятига хизмат қилади.

Браузерда видео-ёрдамчи тизимнинг жорий қилингани веб-сайтда урайдиган видеонинг ранг ва овознинг юқори сифатда бўлишини таъминлайди.

Ҳатто, экспертлар унинг Chrome’дан ҳам устун томонлари борлигини айтишмоқда.

galaxy-note7

Android иловаларининг рамзий белгиларини ўчириб қўйиш мумкин

Фаблет бошқарув тизими Android иловаларнинг оқ рангдаги ҳошияга эга йирик рамзий белгиларни ўчириб, энди Samsung’нинг  янгича дизайндаги илова логоларидан фойдаланиш мумкин. Янгича дизайни кўринишдан аввалгисидан ихчам ва ёрқин.

Хулоса

Ижодий қобилиятни оширадиган стилус қаламчаси ёки кўзнинг рангдор пардасини сканер қилувчи хавфсизлик тизими, браузер ёки сув ва чанг таъсирига бардошли корпус – буларнинг барчаси жам қилинган ягона гаджет бўлмиш Note 7 сизнинг диққатингизни тортган бўлса ажаб эмас. Фаблет вақтни тўғри тақсимлаш, ундан унумли фойдаланиш, ҳаётни таассуротли лаҳзалар билан бойитишга хизмат қилади.