Google Россияда жаримага тортилди

Google Россияда жаримага тортилди

2016 йил, 11 август куни Россия Монополияга қарши курашиш қўмитаси Google корпорациясини рақобат тўғрисидаги қонунни бузганлиги учун 438 млн рубл жаримага тортди.
Roem.ru манбасига кўра, Google Android платформасида смартфон ишлаб чиқарадиган компанияларга бошқа брендларнинг дастур ва иловаларини олдиндан платформага ўрнатишга рухсат бермас экан.

Айнан мана шу чеклов Яндекснинг Google компаниясига қарши шикоят беришига сабаб бўлган. Россия Монополияга қарши курашиш қўмитасининг сайтида берилган хабарга кўра, Google корпорацияси Россия ҳудудида сотиш учун ишлаб чиқарилган смартфонларга мажбурий равишда ўзининг турли иловалари (Gmail, Play Market, Google Maps ва бошқалар) ва қидирув тизимини дастурий таъминотга аввалдан ўрнатиш (Google Chrome), уларни қурилманинг браузеридаги асосий саҳифасига жойлаштириш орқали “Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни бузган. Шунингдек, қўмита хабарида рақобат ҳақидаги қонунга Россия ҳудудида барча ташкилотлар, жумладан, трансмиллий корпорациялар ҳам амал қилиши мажбурий эканлиги қайд этилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!