Microsoft: Windows Phone 8 ва Windows Phone 8.1 дастурларида Skype тўхтатилади

Microsoft: Windows Phone 8 ва Windows Phone 8.1 дастурларида Skype тўхтатилади

Бундан 5 йил муқаддам Skype дастури Microsoft томонидан 8.5 миллиард АҚШ долларига сотиб олинган эди. Microsoft Windows Phone платформасидаги қурилмаларни сотишдан қўра, ўзига тегишли Android патентларни лицензиялашдан кўпроқ даромад олади.

Ўтган ой Microsoft компанияси шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб Windows Phone 8 ва Windows Phone 8.1, шу билан бирга, Android 4.0.3 версиясидан эски бўлган дастурларда Skype хизматини тўхтатиши ҳақида хабар берди.

2017 йилнинг илк ойларидан бошлаб 80% Windows Phone 8 ва Windows Phone 8.1 фойдаланувчилари Skype билан хайрлашадилар. Бу хабар Windows RT ва Android 4.0.3 версиясидан эски дастурда ишлайдиган қурилмаларга ҳам тааллуқли.

Айни вақтда Microsoft Skype дастурини P2P технологиясидан булут технологиясига ўтказиш билан шуғулланмоқда. Бундай қилиш файлни улашиш, қўнғироқни амалга ошириш, ҳимоя ва видео хабар каби Skype дастуридаги функцияларни такомиллаштиришга имкон яратар экан.