Янги Nexus тўлиқ метал корпусли бўлиши мумкин

Янги Nexus тўлиқ метал корпусли бўлиши мумкин

Android Police  сайтининг ёзишича, Google компаниясининг янги Nexus смартфони тўлиқ метал корпусли бўлиши ва икки хил дисплей вариантида (5 ва 5.5 дюймли) тақдим этилиши кутилмоқда.

Смартфоннинг кичик экранли вариантига “Sailfish” лойиҳа номи берилган бўлиб, унинг сайтда пайдо бўлган суратига қараб телефон Nexus 5X дизайнига анча ўхшашлигини пайқаш мумкин. Янги смартфон ҳам бармоқ изини таниш сканери билан таъминланади. Манбанинг хабар беришича, смартфоннинг 5.5 дюймли вариантига ҳозирча “Marlin” номи берилган ва у кичик экранли версиядан катта фарқ қилмайди. Энг қизиқарлиси, Google корпорацияси Nexus логотипини G логотипи билан алмаштириши мумкин. Ҳар иккала смартфон ҳам HTC томонидан ишлаб чиқарилади.

Googleнинг ижрочи директори Сундар Пичай Recode конференциясида қилган чиқишида, компания янги Nexus смартфонларига бир қатор янги функция ва имкониятларни қўшишини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда дастур хавфсизлиги билан шуғулланувчи таниқли Duo Labs компанияси Nexus ва Samsung смартфонларини энг хавфсиз қурилмалар қаторига киритган эди.