Android 7.0 трафикни тежайди

Android 7.0 трафикни тежайди

Тез орада маълум бир смартфонларда пайдо бўлиши кутилаётган Android 7.0 Nougat версияси Data Saver функцияси ёрдамида мобил интернетни тежашга кўмаклашади.

Ушбу функция Android 6.0 Marshmallow версиясида ҳам мавжуд, аммо янги версияда у янада аниқроқ ва самаралироқ ишлаши кутилмоқда.

Эндиликда Android 7.0 версиясидаги Data Saver функцияси мобил интернет режаси қараб (чекланган ёки чекланмаган) фондаги иловаларнинг интернетдан фойдаланишини чегаралайди.

Албатта, бунда ўзингиз истаган иловаларни интернетдан доим фойдаланадиган қилиб созлашингиз мумкин.

Ушбу функцияни ишга туширишдан асосий мақсад трафикни тежашдир. Бу эса мобил интернет қиммат бўлган мамлакатлардаги фойдаланувчиларга трафикдан самарали ва оқилона фойдаланиш имкониятини беради.