Tele2 Россияда арзон Tele2 Midi смартфонини тақдим қилди

Tele2 Россияда арзон Tele2 Midi смартфонини тақдим қилди

Мобил алоқа оператори Tele2 Россияда 3G технологиясида ишлайдиган Tele2 Midi смартфонини тақдим қилди. Бу Россияда мобил оператор томонидан яратилган Android 6.0 Marshmallow версиясидаги илк смартфондир. Қурилмада 2 та СИМ-картадан фойдаланиш мумкин.

Модел 4.5 дюймли FWVGA дисплей, 3.2 МПли асосий камера, 512 ГБ тезкор ва 4 ГБ доимий хотира га эга. Шунингдек, хотира сиғимини microSD карта ҳисобига кенгайтириш мумкин. Аккумулятор сиғими – 1700 мА/соат. Смартфон Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth, USB, GPS технологияларини қўллаб-қувватлайди.

Смартфоннинг нархи қўшимча тарифларсиз – 1890 рубл. Tele2 абонентларига 3G тармоғидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида мазкур смартфонни ишлаб чиқарганлиги айтилмоқда.