Гибрид трансформер Acer Switch One 10 S1003

Гибрид трансформер Acer Switch One 10 S1003

Яқинлашаётган IFA 2016 кўргазмасида Acer Windows 10 операцион тизимида ишлайдиган Switch One 10 S1003 трансформерини намойиш этади. Трансформер бир вақтда ноутбук, планшет ва тақдимот ўтказишга мўлжалланган қурилма вазифаларини бажаради.

Экранли қисмнинг қалинлиги 10 мм атрофида бўлиб, оғирлиги клавиатура билан бирга 1,27 килограммни ташкил қилади. Клавиатурада тачпад ва USB 2.0 порти мавжуд. Acer Switch One 10 S1003 трансформерига 14 нанометрли Intel Atom x5-Z8300 процессори ўрнатилган. Процессор тўртта ядрога эга бўлиб, ҳар бир ядро 1,88 ГГц частотасида ишлайди. IPS матрицали экраннинг диагонали 10,1 дюйм бўлиб, HD аниқлик даражасида кўрсатади.

Корпус пластикдан тайёрланган, аккумулятор сиғими – 5910 мА/соат. Трансформер 2 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга. Бундай кўрсаткичлар қисқа муддатли саёҳатларга жуда мос келади.
Бундан ташқари, гибридда VGA ва HD аниқлигидаги камералар, microSD карта слоти, microSD порт ва катта экранларга уланиш учун microHDMI кўзда тутилган.

Маълумотларга қараганда, модель тахминан 255 АҚШ долларига сотилади.