Galaxy S7 ва S7 Edge Samsung Cloud хизматига қўшилади

Galaxy S7 ва S7 Edge Samsung Cloud хизматига қўшилади

Шу ой бошида тақдимоти ўтказилган Galaxy Note7 фаблети Samsung Cloud хизмати тадбиқ этилган илк қурилма бўлган. Эндиликда ушбу функцияни Galaxy S7 ва S7 Edge фойдаланувчилари ҳам ишлатишлари мумкин. Бунинг учун мазкур смартфонларнинг дастурий таъминотини сўнгги версияга янгилаш кифоя.

Galaxy Note7 фаблети ҳали сотувга чиқмаганини ҳисобга олсак, Galaxy S7 ва S7 Edge смартфонлари мазкур хизматдан фойдаланадиган илк қурилмалар бўлиши мумкин.

Samsung Cloud бошқа булутли хизматлар маханизми каби ишлайди. Умумий фойдаланиш майдони 15 гигабайт. Сервисга файлларни юклаш, синхронлаш, қайта тиклаш ва улардан кейинчалик бошқа смартфонларда фойдаланиш мумкин. Samsung Cloud контактлар, ҳужжатлар, расм, видео ва илова маълумотлари каби файлларни сақлаш учун жуда қулай. Албатта, файлни хизматга юклаш жараёнида интернет трафик сарфланади.

Кейинчалик ушбу хизмат бошқа Galaxy қурилмаларида пайдо бўлиши кутилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!