Россияда катта аккумуляторли смартфон сотуви бошланди

Россияда катта аккумуляторли смартфон сотуви бошланди

Тайваннинг Acer компанияси Россияда 5000 мА/соат сиғимли батареяга эга Liquid Zest Plus смартфонини сотишни бошлади. Бу ҳақда hi-tech.mail.ru ресурси хабар бермоқда. Ишлаб чиқарувчи мазкур смартфонда аккумулятор ва камеранинг параметрларига жиддий эътибор қаратган. Бундай йирик сиғимли аккумулятор смартфондан нисбатан узоқроқ вақт фойдаланишга имконият беради.

Liquid Zest Plus камерасига эса уч хил автофокус технологияси (фазали, лазерли ва контрастли) тадбиқ этилган. Бундай камера билан турли ёритиш шароитларида ҳам сифатли кадрларни суратга тушириш мумкин.

Смартфонга 5,5 дюймли IPS матрицали экран, 4 ядроли Mediatek MT6735 процессори, 13 МПли асосий ва 5МПли олд камера ўрнатилган. Қурилма Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.