ZTE рамкасиз смартфон тайёрламоқда

ZTE рамкасиз смартфон тайёрламоқда

Хитойнинг ZTE компанияси IFA-2016 кўргазмаси доирасида Nubia сериясидан жой оладиган рамкасиз смартфонни тақдим этиши кутилмоқда. Компания 31-августда ўтказилиши белгиланган ушбу смартфон тақдимотига таклифномаларни юборишда давом этмоқда. Айнан мана шу таклифномадаги слоган кўпчиликнинг шундай хулосага келишига туртки берган.

Яқинда ZTE Хитойда ўтказилган MWC Shanghai кўргазмасида Nubia Z11 гаджетини намойиш қилган эди. Смартфон Full HD аниқлигидаги 5,5 дюймли экран, Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира билан таъминланган.  Nubia Z11 Android 6.0 Marshmallow версиясида ишлайди.

Тез орада Берлинда ўтказиладиган IFA-2016 кўргазмасида хитойлик шоввозларнинг янги инновацияларига гувоҳ бўламиз.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!