Pokemon GO: ўйнасанг ҳалол ўйнада, номард

Pokemon GO: ўйнасанг ҳалол ўйнада, номард

Бир неча кун илгари сўнгги вақтда жуда тез оммалашган Pokemon GO ўйинининг муаллифи бўлган Niantic студияси нотўғри маълумотлар орқали ўйнаётган фойдаланувчиларни бутунлай блоклашни режалаштираётгани ҳақидаги хабар эълон қилинган эди.

Ҳатто ўйинга тегишли расмий сайтда ўзларини нотўғри сабаблар туфайли блокланган деб ҳисоблайдиган фойдаланувчиларга мўлжалланган махсус форма ҳам яратилди.

Студия ўзининг Facebook саҳифасида ўйиндаги ғирромликларга чек қўйишини маълум қилган.
“Биз сўнгги пайтда келган кўплаб шикоятларни ўрганиб чиқиб, нотўғри маълумотларни тақдим этиш ҳисобига муваффақият билан ўйнаётган ўйинчиларга қарши зарурий чораларни қўриш истагидамиз. Кейинчалик ёлғон хабарлар белгиси мавжуд бўлган ҳар қандай аккаунтни ўчириб қўямиз. Биз учун ўйиннинг тенг имкониятлар ва ҳалол қоидалар асосида ўйналиши жуда муҳимдир”, – деб ёзади компания ўз саҳифасида.

Аммо Niantic ўзларини нотўғри сабаблар туфайли блокланган деб ҳисоблайдиган фойдаланувчиларнинг мурожаатини юқорида айтилган форма ёрдамида текшириб кўради. Ҳозирча бундай қарорнинг қандай натижа бериши номаълум. Аммо бутунлай блокланиш ҳақидаги постга фойдаланувчилар қолдирган изоҳларга қараганда, улар бундай қарордан ниҳоятда норози. Сабаби ўйинчиларни читлардан (нотўғри маълумот) фойдаланишга ўйиндаги камчиликлар мажбур қилган. Бироқ, нима бўлганда ҳам, ўйинда қўшимча воситалардан фойдаланган ҳар қандай ўйинчи бутунлай блокланиш хавфи остида қолиши аниқ.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.