Samsung 2017 йилдан қайта ишланган телефонларни сотади

Samsung 2017 йилдан қайта ишланган телефонларни сотади

Samsung компанияси 2017 йилдан бошлаб қайта ишланган телефонларни сотишни режалаштирмоқда. Ҳозирча дастур премиум моделларни қамраб олиши айтилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берган.

Айни пайтда дастурда қатнашадиган моделлар ҳақида бирор тахмин билдиришга ҳали эрта. Бироқ кўпчилик нашрлар дастур илк босқичда Galaxy Note7S7, ва S7 edge моделларига қўлланилишини ёзишмоқда.

Samsung АҚШ ва Жанубий Кореяда амал қиладиган “бир йиллик янгилаш” режаси асосида фойдаланувчилар томонидан қайтарилган смартфонларни қайта ишлайди. Қайта ишлаш якунига етгач, компания смартфонларни яна бир марта арзон нарх эвазига сотувга чиқаради. Албатта, ҳозирча қайта ишланган смартфонларнинг нархи, сотувга чиқарилиш вақти хусусида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи ишлатилган смартфонларнинг қайси қисмларини қайта ишлаши тўғрисида ҳам изоҳ берилмаган. Лекин, одатда, жараён батарея ва корпус ўзгаришларини ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Apple бир неча йиллардан бери қайта ишланган қурилмаларни сотишни йўлга қўйган. Samsung ҳам ушбу дастур орқали хитойлик “арзончи”ларга қарши курашни мақсад қилган бўлса, ажаб эмас.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.