Эластик бетон?! Ахир, бунақаси бўлиши мумкин эмас!

Эластик бетон?!  Ахир, бунақаси бўлиши мумкин эмас!

Оддий бетон тротуарга мўлжалланган қопламларни ишлаб чиқариш учун жуда қулай материал. Бироқ унинг қалинлиги етарли даражада бўлмаса, у ташқи таъсирлар оқибатида емирилиши мумкин.

Сингапурнинг Наньянг шаҳридаги олимлар мазкур муаммога эластик бетонни кашф қилиш орқали ечим топдилар. Ушбу эластик бетон ёрдамида енгил ва юпқа тротуар бетонларини тайёрлаш мумкин.

Оддий бетон цемент, шағал, қум ва сувдан тайёрланади. ConFlexPave номли эластик бетоннинг таркибига эса юқоридагилардан ташқари полимер микротолалар ҳам киради. Микротолалар одам сочидан ҳам ингичка бўлиб,оғирликни  юза бўйлаб тенг тақсимлашга мўлжалланган.

ConFlexPave металл каби мустаҳкам тузилишга эга бўлиб, оддий бетонга қараганда икки баробар кўп оғирликни кўтариши мумкин. Шу билан бирга эластик бетон турли сирпанишларга чидамли.

Ихтирочиларнинг айтишича, заводда ишлаб чиқарилган бундай бетонлар оғир юк кўтаришга мўлжалланган транспортларсиз қурилиш майдонига тезда етказилади.

Агар бирор плита зарарланса, уни тротуардан чиқариб олиш ва янгисини ўрнатиш мумкин.

Олимлар бундай эластик бетонларни лаборатория шароитларида синовдан ўтказишди. Эндиликда улар университет атрофидаги йўлакларни йирик плиталар билан қоплаб, уларнинг барқарорлигини текширишмоқчи.

gibkij-beton-ZTRD

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!