WhatsApp фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни Facebook билан улашади

WhatsApp фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни Facebook билан улашади

WhatsApp мессенжери 2014 йилда Facebook томонидан 19 млрд АҚШ долларига сотиб олингандан сўнг, мутахассислар бир кун келиб мессенжердан фойдаланадиган шахсларнинг маълумотлари Facebook билан интеграциялашини башорат этишганди.  Аввал WhatsApp асосчиси Ян Кум мессенжер фойдаланувчи ҳақидаги ҳеч қандай маълумотларни сақламаслиги ва тўпламаслигини айтиб ўтган эди. Энди эса Facebook (Ян Кум айни вақт Facebook директорлар кенгаши аъзосига айланган) ўзига тегишли сервисларда (Instagram, Messenger, WhatsApp) муайян фойдаланувчига тегишли маълулотларни ўзаро интеграциялашни режалаштирмоқда.

Facebook бундай қилиш реклама самарадорлигини ошириш ва хавфсизликни кучайтиришига ишонмоқда. Сабаби, ўзаро интеграцияланган сервисларда реклама самарадорлиги ортади, унинг мақсаддаги аудиторияга етиб бориши тезлашади. Шу билан бирга, компания шу йўл орқали Facebook сервисида спамларга қарши курашади. Ҳатто компания келажакда спамерларга нафақат Facebook’дан, балки WhatsApp’дан фойдаланишни ҳам чеклаши мумкин.

Бироқ барча фойдаланувчилар ҳам WhatsApp’да рўйхатдан ўтган телефон рақамларини Facebook билан улашишга рози бўлмаса керак. Шу мақсадда янги фойдаланиш шартларини қабул қилгандан кейин 30 кун ичида бевосита WhatsApp созламаларида (Настройки > Аккаунт > Дать инфо об аккаунте) аккаунт тўғрисидаги маълумотларни Facebook серверига узатилишини тақиқлаш мумкин. Ҳозирча ушбу янгилик сервис фойдалнувчилари томонидан яхши кутиб олинмаяпти. Албатта, ушбу қарорнинг фойдали томонлари бўлганидек, кишиларнинг дахлсизлигига салбий таъсири ҳам йўқ эмас.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!