Samsung Galaxy A5 (2017) бенчмарк тестларида кўринди

Samsung Galaxy A5 (2017) бенчмарк тестларида кўринди

Samsung компанияси 2015 йилнинг бошида тўлиқ металл корпусли ва яхши параметрларга эга А сериядаги смартфонларни тақдим этган эди. Ушбу сериядаги смартфонлар, асосан, 3 версияда ишлаб чиқарилади. Таъкидлаш керак, компаниянинг айнан мана шу сериядаги қурилмалари харидорлар орасида жуда оммалашган. Шунинг учун бўлса керак, компания орадан бор-йўғи 9 ой ўтиб мазкур сериянинг янги авлодини тайёрлади. Янги авлоддаги Galaxy A3, A5 ва A7 (2016) смартфонлари ўз ўтмишдошларидан кучайтирилган параметр ва функциялар, жумладан, бармоқ изи сканери, оптик барқарорлаштириш хусусиятига эга камералар билан ажралиб туради. Айниқса, Galaxy A3 (2016) модели арзон нархи ва чиройли дизайни билан юртимизда кўп фойдаланувчиларнинг диққатини жалб этди.

Куни кеча тест-бенчмаркларида кўринган моделлар, Жанубий Кореялик гигант ушбу сериянинг янги авлодини тайёрлаётгани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади. Янги авлод смартфонлари SM-A320F, SM-A520F ва SM-A720F модел кодлари билан номланади. Шунингдек, Ҳиндистонга синов учун юборилган SM-A520F (Galaxy A5 (2017) Zauba маълумотлар базасида қайд этилган. Ҳозирча сериянинг қачон тақдим этилиши тўғрисида маълумот йўқ. Аммо янги моделнинг техник кўрсаткичлари қисман маълум бўлган.

Geekbench бенчмаркидаги ахборотларга қараганда, SM-A520F 8 ядроли Exynos 7880 процессорида ва Android 6.0.1 Marshmallow версиясида ишлайди. Экран катталиги 5,2 дюйм, тезкор хотира ҳажми деярли 3 ГБ. Камера ва бошқа асосий функциялар бўйича ҳали маълумот берилмаган. Янги серия ҳар доимгидек йил охирида намойиш этилиши тахмин қилинмоқда.

galaxy-a5-2017-1-720x450

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.