Beeline Сирдарё вилояти абонентлари учун “50 Мб учун 50 дақиқа” янги акциясини жорий қилди

Beeline Сирдарё вилояти абонентлари учун “50 Мб учун 50 дақиқа” янги акциясини жорий қилди

Beeline алоқа оператори “50 Мб учун 50 дақиқа” янги акцияси бошлангани ҳақида хабар беради. Мазкур акция доирасида Сирдарё вилояти абонентлари тариф режаси бўйича сарфланган ҳар бир 50 Мб учун (интернет-пакетлар ва бошқа интернет-хизматлар ҳисобланмайди) тармоқ ичида 50 дақиқа тақдим этилади.

Акцияни *110*424# коди орқали ёқтириш мумкин. Акция “Браво Ооо!” ва “Bravo Online!” тариф режаларида мавжуд. Бепул дақиқаларнинг амал қилиш муддати – тақдим этилган кундан бошлаб 1 кун (кейинги куннинг сўнгига қадар). Акция бўйича қолган бепул дақиқалар миқдорини *106# кодини териб билиш мумкин.

Акция 2016 йилнинг 1 декабрь кунига фақат Сирдарё вилоятининг аввалдан тўлов тизими абонентлари учун амал қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.