Смартфонлар жанги: Xiaomi Redmi 3s Meizu M3s mini’га қарши

Смартфонлар жанги: Xiaomi Redmi 3s Meizu M3s mini’га қарши

Ҳамёнбоп смартфонлар ҳақида гап кетганида табиийки кўпчилик хитойлик ишлаб чиқарувчилар бўлмиш Xiaomi ёки Meizu компаниялари маҳсулотларини тасаввур қилади. Боиси, ҳар иккала компания нисбатан арзон ва сифатли “ақлли” гаджетлар ишлаб чиқаришда ном қозонишди. Шундай экан, савол туғилади – хўш уларнинг қайси бирининг смартфонлари яхшироқ? Қуйида бу саволга Xiaomi Redmi 3s ҳамда Meizu M3s mini мобиль алоқа воситаларини таққослаш орқали жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Мазкур мобиль телефонлар юртимиз смартфон бозорида ўртача 150 АҚШ долларидан сотилмоқда. Шунингдек, уларни онлайн дўконлардан ҳам сотиб олиш мумкин. Хитойда улар ўртача 100-120 АҚШ долларидан сотилмоқда.

 Дизайн

Xiaomi Redmi 3s ҳамда Meizu M3s mini смартфонлари дизайн жиҳатдан бир-бирига ўхшаб кетади. Уларнинг ҳар иккаласининг корпуси авиация соҳасида фойдаланиладиган енгил алюминий металлидан тайёрланган. Смартфонларнинг том қисми ва қуйи қисмида алоқа сифатини ошириш учун пластик улоқлар мавжуд. Meizu M3s mini рақибига қараганда 1 миллиметрга кенгроқ ва узунроқ. Бироқ бу унинг фойдаланишлилик жиҳатига таъсир қилмайди. Xiaomi Redmi 3s 144 грамм тош босса, Meizu M3s mini 138 грамм вазнга эга.

Ясси ва равон 2.5D шаклидаги пардоз шишаси татбиқ этилгани  M3s mini смартфони дизайнига бежирим ва серҳашам кайфият бағишлаган. Худди шундай шишадан ушбу бренднинг аввалги – M3 Note, MX6 ва Pro 6 моделларида ҳам фойдаланилган эди. Бир қарашда смартфоннинг ҳамёнбоп, яъни арзон туркумга киришига ишониш қийин. Аммо дизайнда шундан бўлак ўзига хослик ярқ этиб кўзга ташланмайди.

Шу туфайли бу босқичда Meizu M3s mini’га 7 балл қўйишга қарор қилдик.

Xiaomi Redmi 3s дизайнида эса дисплей четидан чиқиб турган ўткир ҳошиялар қўполдек таассурот қолдиради. Унинг дизайнида телефон аппаратининг бирор ўзига хослигини учратиш қийин. Шунинг учун Xiaomi маҳсулотига 6 балл қўямиз.

Фойдаланишга қулайлилик

Гарчи,  Xiaomi Redmi 3s дисплейининг атрофи дағалдек туйилса ҳам, унинг дисплейида тимдаланишлардан ҳимоя қилувчи қатлам мавжуд. Шу билан бирга, дисплейда татбиқ этилган технология эвазига диван ёки столда турган экран томони билан ётқизилган Redmi 3s сирпаниб кетмайди. Meizu M3s mini эса жуда сирпанчиқ. Бу ҳолат айниқса, автомобилга ўтирганда смартфоннинг чўнтакдан осонгина тушиб қолишига сабабчи бўлади.

Meizu мазкур смартфонидаги бармоқ излари сканерини mTouch марказий клавишига ўрнатган. Xiaomi смартфонида эса ушбу сканер орқа панелдаги камера остидан, панел марказидан ўрин олган. Ҳар иккала смартфонда сканернинг ўрнашган ўрни фойдаланишга қулай. Бироқ, унинг тезкор ва аниқ ишлаши бўйича Redmi 3s нисбатан илорлик намойиш этди.

Redmi 3s алоқа воситасидаги mTouch клавиши ҳам сканер, ҳам бош тугма, қолаверса босиш кучига қараб бошқа функцияларни ҳам бажара олади. Барча бошқарув тугмаларининг бир ерга жамлангани ҳам Xiaomi’дан қулай фойдаланиш имконини беради. Redmi 3s анъанага кўра учта кетма-кет бошқарув тугмалари билан таъминланган.

Redmi 3s’да, шу билан бирга, уй-рўзғор техникаларини бошқариш мумкин бўлган ИК-порт (инфрақизил порт) мажвуд. Унинг ёрдамида смартфон техникаларни бошқариш пультига аланади. Шу сабабли, биз Xiaomi 1’га бир балл қўшиб беришга қарор қилдик. Redmi 3s — 8, Meizu M3s mini — 7.

Экран

Xiaomi Redmi 3s ҳамда Meizu M3s mini гаджетлари 5 дюймли, пиксель сиғими HD, яъни 1280×720 белгига тенг бўлган дисплей билан таъминланган. Мазкур диагонал учун бу етарли сиғим ҳисобланади.  FullHD эса қимматроқ, шунингдек йирикроқ аккумуляторни талаб қилади.

Ҳар иккаловида матрица тури бир хил — IPS. Ёрқинлик заҳирасига эгалиги, ранглар ўртасидаги қарама-қаршиликнинг юқорилиги бўйича эса Redmi 3s устунлик қилади. Meizu M3s mini экранининг чеккаларида тасвир бир оз сарғиш ёки кўк тусга киргандек бўлади. Xiaomi  смартфонида эса бундай муаммо кузатилмайди: унинг экранинг ҳамма қисмида сурат бир хил —  тўйинган ҳолатда акс этади. Фақат қора ранг бир оз соя тусига киради.

Шу жиҳатдан Xiaomi’нинг ҳамёнбоп смартфони 10 дан 7 балл, Meizu мобиль алоқа воситаси — 6 балл олди.

Камера имкониятлари

Xiaomi Redmi 3s ҳамда Meizu M3s mini’нинг бош камераси бир хил сиғимли — 13 МП. Redmi 3s’да ёруғликни қамраб олиш диафрагмаси каттароқ: f2.2. Унинг рақиби эса f2.0 ҳажмли диафрагмага эга. Бу борадаги фарқ фақатгина ёруғлик паст жойда олинган суратлардаги тафовутда сезилади. Ёруғлик паст жойда ҳар иккаласи яхши сурат олишга қийналиб қолади. Айниқса,  Meizu M3s mini олган расмлар нисбатан паст сифатли. Уларнинг иккаласи ҳам фазали  автофокус тизими билан таъминланган.

Ҳар иккаласида кундуз куни олинган суратдар сифати бир хил. M3s mini олган кундузги расмларда деталларнинг бойлиги бир оз юқори, бироқ Redmi 3s’нинг суратларга ранг бериш қобилияти юқорироқ. Макро, яъни объектни яқиндан суратга олишда ҳам мазкур гаджет етакчилик қилади. Селфи масаласида ҳам ҳар иккала телефонларнинг 5МП сиғимли камералари бир хил сифатга эга сурат олади. Замонавий селфисеварлар учун бу унчалик маъқул бўлмаслиги мумкин.

Шундай бўлса ҳам, Meizu’нинг арзон мобиль алоқа воситаси тўлиқ қўлда созлаш мумкин бўлган режимни таклиф қилади. Xiaomi смартфонининг камера иловасида ISO ва оқ тус балансини қўлда созлаш мумкин. Нима бўлганда ҳам, ҳар иккала смартфонлар камералари ёрдамида Instagram ҳам бошқа ижтимоий тармоқлар ленталарини суратларга беармон тўлдириш мумкин.

Уларнинг камералари имкониятларига ўзингиз баҳо беринг.

Юыоридаги сурат  Meizu M3s mini камераисда олинган сурат.

Бу эса  Xiaomi Redmi 3s камерасининг ижод маҳсули ҳисобланади.

Бу раундда ҳар иккала гаджетга 6 баллдан очко қўйилди.

01

Платформа самарадорлиги

Xiaomi Redmi 3s ҳамда Meizu M3s mini’нинг платформа самарадорлиги ҳам бир хил.  Redmi 3s мобиль қурилмалар салоҳиятини баҳолаш бенмарклари — Antutu ҳамда 3DMark’да кучлироқ видеокарта ҳисобига бир оз юқорироқ балл тўплаган.  Процессорлар салоҳиятини баҳолайдиган Geekbench 3 бенчмаркида эса Мейзу M3s mini процессори бир оз юқори балл олган. У 8 ядроли A53 процессори билан таъминланган. Xiaomi Redmi 3s эса 8 ядроли  Qualcomm Snapdragon 430 процессорига эга.

Ҳар иккала смартфонлар икки хил моделларда — 2 ГБ оператив хотира ва 16 ГБ доимий ички хотира ёки 3 ГБ оператив хотира ва 32 ГБ доимий ички хотира талқинларида ишлаб чиқарилади.

Тизимнинг барқарор ишлаши ҳамда дастур-иловаларни қийинчиликсиз ўқишда бош талқинда самарадорлик юқори. Унда графикага бой ўйинларни ҳам бемалол ўйнаш мумкин.

Redmi 3s ҳамда Meizu M3s mini — ижтимоий тармоқлардан, браузер ва мессенжерларда завқланиб фойдаланиш мумкин бўлган тезкор гаджетлар.  Самарадорлик бўйича ҳар иккала смартфонга 6 баллдан қўйсак инсофли баҳо бўлади.

Ички тизим

Xiaomi Redmi 3s илк маротаба фойдаланаётган киши учун аввалига бир оз тушунарсиз бўлиши мумкин. Агар смартфон халқаро тизим прошивкаси билан таъминланган бўлса-ку, яхши. Бироқ, бу талқин инглиз тилида бўлади. Рус тии талқинини эса топиш бир оз мушкул. Унинг тизимида бир қанча иловалар жамламаси тақдим этилса ҳам, у ерда Google Play иловалари мавжуд эмас. Буни мустақил кўчириб олиш мумкин.

Телефоннинг халқаро талқинига рус тили прошивкани ўрнатиш учун  бир оз тер тўкиш керак бўлади: юклаб олиш функциясини блокировкадан чиқариб, “custom recovery” буйруғини беринг, сўнгра прошивку. Ушбу жараён 15 дақиқадан ошиқ вақтни олмайди.

Meizu M3s mini эса коробкаданоқ рус тилин қўллаб-қувватлайди ва унда Google Сервис мавжуд бўлади. Аммо сўнгги вақтларда компания халқаро талқиндаги телефонларида Google хизматларини ўчириб қўйиши мумкинлигини ҳам маълум қилган эди. Xiaomi смартфонидан фарқли равишда, Meizu смартфонлари бизнинг минтақада расмий сотилади. Redmi 3s’га кафолатни фақатгина уни Хитойдан олиб келган дўконлардаги сервис центрлар бериши мумкин.

Meizu M3s mini ишлаш самарадорлиги бўйича бир оз устун ва қулай тизимга эга. Шу сабабли ҳам, унга 8 балл, Redmi 3s аппаратига максимум 5 балл қўямиз.

Meizu M3s mini

Meizu M3s mini

Қувват манбаи

Xiaomi Redmi 3s’нинг ихчамгина корпусида  4100 мА соат қувватни жам қила оладиган аккумулятор мавжуд. Бу HD сиғимли экран учун керагидан ҳам зиёда кўрсатгич. Унинг ёрдамида ҳамда қулай процессор туфайли смартфон тўла қувват билан 2-3 кун бемалол фаолият кўрсата олади. Уни тўла қувватлаб 12 соат HD фильмларни тинмадан ва юқори ёрқинликда кўриш мумкин.

Meizu M3s mini эса рақиби уйғотган ҳайратни уйғота олмайди: уни тўла қувватлаб 6 соат 45 минут видео кўриш ёки 5 соат 10 минут ўйин ўйнаш мумкин. Одатий фойдаланганда эса кун адоғида смартфон сиздан уни қувватлашни сўради.

Xiaomi Redmi 3s қувват манбаининг имкониятлари бўйича 10 балл, Meizu M3s mini эса одатий натижа кўрсатгани учун 7 баллни қўлга киритди.

Xiaomi Redmi 3s

Xiaomi Redmi 3s

Аудио тизим ва имкониятлар

Redmi 3s наушникларида овоз узатиш имконияти  M3s mini’никидан 10-15 фоизга юқори. Лекин ҳар иккаласида товуш заҳираси етарли: метрода ҳам мусифани бемалол тинглаш мумкин. Овоз узатиш имконияти бўйича курашда уларнинг кучи тенг. Meizu қурилмаси ўрта ва юқори частотада, вокалда овозни яхшироқ узатади. Redmi 3s’да эса бас товушни узатиш дадил ва ҳажмдор.

Ташқи динамик имкониятига кўра яна Redmi 3s қобилияти устун келади. Ҳатто унинг овози энг юқори пардага созланса ҳам хириллаб қолмайди. Хулоса қилсак, бу борада Xiaomi Redmi 3s мутлақ ғолиб. Шу боис унга 7, рақибига 6 балл қўямиз.

Хулоса қандай?

Мана – натижаларга кўра, Xiaomi Redmi 3s унча катта бўлмаган, яъни 2 балл фарқи билан ғолиб бўлди. Бунда асосан унинг аккумулятор имкониятлари муҳим ўрин эгаллайди. Смартфонда ҳар доим узоғроқ ишлаш муҳим жиҳат бўлган. Кимгадир дизайн ёки прошивка ёқмаслиги мумкин, аммо бу камчиликларни кучли қувват тизими ювиб кетади.

Meizu M3s mini ҳам 3020 мА соат қувват манбаига эга кўнгилдагидек телефон аппарати. Унинг операцион тизими қулай ва дизайни ҳам нисбатан жозибадор.

Доимгидек, сўнгги танлов бу – сизнинг қарорингиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!