IFA-2016: Lenovo P2 – сифатли экран, кучли батарея

IFA-2016: Lenovo P2 – сифатли экран, кучли батарея

Хитойнинг Lenovo компанияси айни вақтда Берлинда ўтказилаётган IFA-2016 кўргазмасида кучли батареяга эга Lenovo P2 фаблетини намойиш қилди. Фаблет 5,5 дюймли FHD форматидаги AMOLED дисплейга эга. Экран Gorilla Glass 3 стандарти бўйича ҳимояланган. Қурилмага 5100 мА/ст сиғимдаги TurboPower (24W) технологияси қўлланилган аккумулятор ўрнатилган. Ушбу технология ёрдамида смартфонни 15 дақиқа қувватлаб, 10 соат давомида ишлатиш мумкин.

Шунингдек, олтин ва кумуш рангли металл корпус ҳам диққатингизни тортади. Қурилма 2 ГГц частотадаги Snapdragon 625 процессори ва Android Marshmallow версиясида ишлайди. Тезкор хотиранинг ҳажми 3 ГБ, доимий хотира эса 32 ГБни ташкил қилади. Бундан ташқари фаблетга 128 ГБгача бўлган microSD-карталарни ўрнатиш имконияти ҳам мавжуд.

Смартфонга 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камера ўрнатилган. Lenovo P2 куз ойларининг охирида бир ва икки сим-картали вариантларда сотувга чиқарилади. Фаблетнинг нархи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!