IFA-2016: HP’дан бошқа қурилмаларни зарядлайдиган монитор

IFA-2016: HP’дан бошқа қурилмаларни зарядлайдиган монитор

Hewlett-Packard (HP) компанияси IFA-2016 кўргазмасида EliteDisplay S240UJ мониторини намойиш этди.

Монитор QHD (3840 × 2160 пиксель) аниқлигидаги 23,8 дюймли экранга эга. Ёрқинлик кўрсаткичи – 300 кд/м2, намойиш бурчаги – 178 градус.

EliteDisplay S240UJ монитори бошқа гаджетларни симсиз зарядлайдиган панель билан таъминланган. Масалан, смартфонни зарядлаш учун уни монитор панелига қўйиш кифоя. Албатта, бунда смартфон ёки бошқа қувватланувчи қурилма симсиз зарядланиш функциясини қўллаб-қувватлаши талаб этилади.

Шунингдек, монитор USB Type-C стандартидаги слот ва Bang & Olufsen аудиотизимига эга.

Мониторда DisplayPort 1.2, HDMI ва USB 3.0 портлари кўзда тутилган. Қурилма MHL (Mobile High-Definition Link) стандартини қўллаб-қувватлагани туфайли унга бошқа портатив гаджетларни ҳам улаш мумкин.

Мониторнинг сотувга чиқиш санаси ва нархи маълум этилмаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!