Смартфонлар “отаси” тақдим қилинди

Смартфонлар “отаси” тақдим қилинди

АҚШнинг мобиль технологиялар ишлаб чиқарувчи Turing Robotics Industries (TRI) компанияси ўзининг навбатдаги — Turing Phone Cadenza’ни намойиш қилди. ‘Voice On’ технологиясига эга смартфонни фойдаланувчи овозли буйруқ ёрдамида ўчириб-ёқиши мумкин. Шунингдек, смартфоннинг ҳимоя тизими эгасининг товушини таниб олиши ва овозли буйруқ биологик сканердан ўтказилганидан сўнг фойдаланувчига смартфон тизимига киришга рухсат берилиши мумкин. Яъни, энди бармоқ излари сканерига зарурат қолмади.

Turing Phone Cadenza смартфони диагонали 5.8 дюйм, Quad HD (1440×2560 пиксель) сиғимли дисплей билан таъминланган. Унинг бошқа смартфонлардан устун жиҳати — кучли смартфон 1 дона эмас, 2 та Qualcomm Snapdragon 830 процессорларига эга.

Turing Phone Cadenza смартфонининг тезкор хотираси 12 ГБ. Бу ҳали ҳаммаси эмас, унинг доимий ички хотирасининг ахборот сиғими 1 терабайтга тенг. Унда 2 та 256 ГБ.лик хотира чипи ҳамда 500 ГБ сиғимли хотира картасини қўллаб-қувватлайдиган microSD қўшимча хотира бўлмачаси мавжуд.

Cadenza смартфони Turing’ компаниясининг ўзига тегишли бўлган “Swordfish” операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. Ушбу тизим сунъий интеллект функциялари билан таъминланган.

Янада ҳайратланарлиси унга 3 линзали 60 мегапикселли бош камера ўрнатилган бўлиб, IMAX (Аймэкс), Image Maximum — «максималь тасвир») — кенг форматли кинематографик тизимга эга камерада 6K сиғимли видео тасивр ёзиш мумкин. Олд камера ҳам чакки эмас иккита 20 МП сиғимли камералар. Яъни, селфисеварлар учун айни муддао.

Ҳайратланишда давом этамиз. Фойдаланувчилар Turing Phone Cadenza смартфонидан бирйўла 4 дона сим-карта қўйиб фойдаланишлари мумкин.

Илғор гаджет аккумулятори ҳақида гапирганда энди қувватни “ампер соат”да ўлчамаймиз. Биратўла ватт-соатга ўтамиз. Унинг “қувват тоши”нинг сиғими 100 Ваттга тенг. Яъни, 8,3 минг метр Ампер соат. Смартфонда графена ва литий-ион элементига эга 3 та аккумулятор мавжуд.

Унинг алоқа ва коммуникация имкониятлари ҳақида тўхталганда WiGig технологиясида ишладйиган чипга эгалиги алоҳида диққатга сазовор. Бу янги технология секундига 7 гигабит маълумотни ўтказишга қодир. Яъни, бугунги стандарт бўлган Wi-Fi (802.11ac)’дан 10 баробарга тезроқ.

2015 йилнинг апрель ойида иш бошлаган компания раҳбари Стив Чао ўзининг блогида “Turing Phone Cadenza’ни келажакдан бугунга олиб келиб чинакам одамларда смартфон ҳақидаги аниқ тасаввурни шакллантириш бизнинг мақсадимиз”, дейди.

Компания Turing Phone Cadenza смартфонини 2017 йилдан етказиб бера бошлайди. Ҳозирча супер-смартфон нарх-навоси хусусида ҳеч нима дейилмаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!