Samsung ва Mercedes автомобиллар учун рақамли калит тайёрламоқда (Видео)

Samsung ва Mercedes автомобиллар учун рақамли калит тайёрламоқда (Видео)

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси автомобилсозлик гиганти Mercedes-Benz билан бирга автомобиллар учун рақамли калит тайёрламоқда. Технологиянинг концепти ва ишлаш принциплари айни пайтда Берлинда ўтказилаётган IFA-2016 кўргазмасида намойиш этилган.

Мазкур технология ҳар қандай NFC модулига эга Galaxy сериясидаги смартфонни автомобилни қулфлайдиган, очадиган ва ўт олдирадиган рақамли калитга айлантиради.

Рақамли калитни автомобиль ўғриларидан ҳимоя қилиш мақсадида Mercedez-Benz кучли Secure Element  номли ҳимоя тизимига эга NFC чипни машина эшигидаги тутқичга ўрнатади. Натижада автомобиль фақат аввалдан рўйхатдан ўтказилган қурилма ёрдамидан блокдан чиқарилади.

Бундай янги технологиялар автомобиль хавфсизлигини ошириш билан бирга, ундан фойдаланиш жараёнини қулайлаштиради.