LG V20 расман тақдим этилди

LG V20 расман тақдим этилди

Кеча Сан-Франциско (АҚШ, Калифорния) шаҳрида Жанубий Кореянинг LG компанияси ўзининг навбатдаги флагмани – LG V20 смартфонини намойиш этди. Модель борасида тақдимотдан аввалроқ пайдо бўлган баъзи янгиликлар ҳақида сайтимизда ёзган эдик.

Ушбу модель ўтган йили эълон қилинган V10 смартфонининг мантиқий давоми ҳисобланади. Янги модель ўтмишдошидан бир қатор янги хусусиятлар билан фарқ қилади. V20 корпуси AL6013 metal русумидаги енгил альюминийдан ишланган. Шунингдек, корпусга зарбаларга қарши поликарбонат-силикондан тайёрланган панеллар ўрнатилган.

Quad Hi-Fi Audio чипи ёрдамида қўллаб-қувватланадиган Hi-Fi оҳанг, Hi-Fi видео  (камера LPCM 24бит/48кГЦ форматдаги товуш билан видео ёзади), Android 7.0 Nougat (мазкур смартфон Android 7.0 версиясида ишлаб чиқарилган дунёдаги илк гаджет) базасидаги янги LG UX 5.0+ интерфейси, қўшимча дисплей ва кучли камералар LG V20’га қўлланилган аҳамиятли янгиликлар ҳисобланади.

Аппарат Snapdragon 820 процессорида ишлайди. Унга 4 ГБ (LPDDR4) тезкор хотира, 64 ГБ (UFS 2.0) доимий хотира, USB Type-C слоти, бармоқ изи сканери, 3200 мА/ст сиғимдаги аккумулятор ўрнатилган. Иккитали дисплей концепти (5,7 дюйм) сақлаб қолинган. Асосий дисплей QHD (2560 х 1440) аниқлик даражасида. Бундан ташқари 2,1 дюймдаги қўшимча экранда билдиришномаларни кенгайтириш функцияси қўлланилган.

Смартфон иккита асосий камера билан таъминланган. Биринчи камеранинг аниқлиги – 16 МП, диафрагма – f/1.8, оптик барқарорлаштириш функциясига эга. Иккинчи кенг бурчакли 8 МПли ( f/2.4) камеранинг намойиш бурчаги 135 градусни ташкил этади. Шунингдек, селфилар учун 5 МПли олд камера кўзда тутилган. Камерага қўлланилган Steady Record 2.0 технологияси видеоларни силкинишларсиз ёзишга хизмат қилади.

Қуйида моделга тегишли батафсил техник параметрлар келтирилган:

  • Тармоқ: GSM/GPRS/EDGE (850/900/1800/1900 МГц), WCDMA/HSPA (900/2100 МГц), LTE Cat.6
  • Платформа: Android 7.0 Nougat (LG UX 5.0+)
  • Дисплей: асосий: 5,7” 2560 х 1440 нуқта, IPS Quantum Display, 1500:1, 515 ppi, қўшимча: 2,1″ 160 х 1040 нуқта, IPS Quantum Display, 513 ppi
  • Дуал камера: 16 МП + 8 МП, f/1.8 + f/2.4, дуал LED-чақноқ, лазерли фокус, оптик стабилизация (16 Мп), 4K@30fps форматида видео ёзиш, 1080p@60fps
  • Олд камера: 5 МП, f/1.9, намойиш бурчаги 120 градус
  • Процессор: 4 ядроли, 2,2 ГГц, Qualcomm Snapdragon 820
  • График чип: Adreno 530
  • Тезкор хотира: 4 ГБ LPDDR4
  • Доимий хотира: 64 ГБ UFS 2.0
  • Хотира картаси: microSD (2 ТБгача)
  • GPS ва ГЛОНАСС
  • Wi-Fi (802.11a/b/g/n/ac)
  • Bluetooth 4.2
  • USB Type-C
  • 3,5-мм слот
  • NFC
  • Бармоқ изи сканери
  • ЦАП: ESS SABRE ES9218, Quad Hi-Fi Audio, B&O Play
  • Аккумулятор: 3200 мА/ст, тезкор зарядлаш стандарти Qualcomm Quick Charge 3.0
  • Гбабаритлари: 159,7 x 78,1 x 7,6 мм

Оғирлиги: 173 г.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!