Top Gear бошловчиларининг стартапига 21st Century Fox 6,5 млн доллар сармоя киритади

Top Gear бошловчиларининг стартапига 21st Century Fox 6,5 млн доллар сармоя киритади

21st Century Fox медиахолдинги Top Gear кўрсатувининг собиқ бошловчилари ташкил этадиган ижтимоий тармоққа 6,5 млн доллар сармоя киритишга рози бўлган. Ижтимоий тармоқ  Drivetribe деб номланади ва у кўрсатувнинг собиқ бошловчилари Джереми Кларксон, Ричард Хаммонд ва Джеймс Мэй томонидан яратилади.

Мазкур келишув ўтган бир ой давомида Кларксон, Хаммонд ва Мэй жалб қилишга эришган иккинчи инвестиция лойиҳаси ҳисобланади. Бундан аввал улар жами 5,5 млн долларга тенг сармоя киритадиган ҳомийни топишган эди.

Drivetribe тармоғида асосан видеолар жойланади, бироқ фойдаланувчилар бир-бири билан мулоқотга киришиши ва қизиқишлар бўйича гуруҳларга бирлашишлари мумкин бўлади.

Гуруҳлар турли машҳур шахслар томонидан бошқарилиши кутилмоқда. Мисол учун, Top Gear бошловчилари тармоқ ҳаётида фаол иштирок этиш мақсадида.

Drivetribe ижтимоий тармоғининг очилиши шу йилнинг ноябрь ойига режалаштирилган. Бундан ташқари, Кларксон, Хаммонд ва Мэй тез орада Amazon Prime видеосервисида пайдо бўладиган The Grand Tour номли автомобилларга бағишланган шоу устида иш олиб боришмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.