Хитойнинг JD компанияси жўнатмаларни дронлар ёрдамида етказиб беради

Хитойнинг JD компанияси жўнатмаларни дронлар ёрдамида етказиб беради

Бир неча ойлар аввал тармоқда АҚШнинг Amazon компанияси маҳсулотларни дронлар орқали етказиб бериши мумкинлиги тўғрисида турли хабарлар тарқалган эди. Худди шундай Хитойнинг JD компанияси жўнатмаларни дронлар ёрдамида етказиб беришни режалаштирмоқда. Компания бунинг учун унча катта бўлмаган автоном дрон-фургонлардан фойдаланмоқчи. Фургонлар тахминан 1 метр узунликда, унда 6 та алоҳида бўлмачалар мавжуд бўлиб, уларга жўнатмалар жойлаштирилади.

5P3RwJpgIoI3u04iTxjpCmjug5k7EacUykDjxsFsGjvcoS69vBmG7Te8mLI9CiLocrZaKcjJufNvYL1yhg5Bz1Nz27

Ғилдиракли дронлар мустақил равишда белгиланган манзилгача бўлган йўналишни аниқлаш ва йўлдаги тўсиқларни айланиб ўтиши мумкин. Қизиғи, дронлар йўлда хавфсиз ҳаракатланиш учун светофор чироқларини ҳам таний олади. Дрон жўнатмани кўзланган манзилга олиб келгач, жўнатма эгасининг телефонига ўрнатилган JD иловасига махсус код юборилади. Жўнатмани олиш учун код киритилиши талаб этилади.

JD компанияси вакиллари бундай янгиликни Хитойда илк маротаба синаб кўришган. Кейинги йилда ғилдиракли дронлардан компания кенг тарзда фойдаланишга бел боғлаган. Бундан ташқари, JD йирикроқ ҳажмдаги юкларни етказиб бериш учун ушбу дроннинг каттароқ версиясини  яратиш устида аллақачон иш бошлаган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!