Android One смартфонлари Android 7.0 версиясига янгиланишни бошлади

Android One смартфонлари Android 7.0 версиясига янгиланишни бошлади

Google’нинг Nexus туркумига кирувчи смартфонлардан кейин ҳамёнбоп Android One қурилмалари ҳам Android 7.0 Nougat версиясига янгиланишни бошлади. Android One телефонларига эга Cherry Mobile G1 абонентларига дастурни Android 7.0 версиясига янгилаш ҳақида билдиришномалар келган. Cherry Mobile G1 томонидан сотилган Android One смартфонлари мазкур номда чиқарилган телефонлар дастуридан ўрин олган партиялардан бири ҳисобланади. Шунинг учун бошқа оператор ёки ритейлерлар томонидан сотилган Android One қурилмалари ҳам тез орада Android 7.0 дастурига янгиланиши мумкин.

5P3RmBvZDxDkaw9PTIDRz1le2z26z2z0VgktGnsCz1CAeKDiVCz2ciRxilBKshsl

Жумладан, мамлакатимизда бундай туркумдаги телефонлар Artel савдо белгиси тарафидан General Mobile Android One номи остида сотувга чиқарилган эди. Мазкур смартфонлар соҳиблари ҳам тез кунларда, ўйлаймизки, янги дастур версиясини ўрнатишлари мумкин бўлади. Эслатиб ўтамиз, Android 7.0 Nougat интернет трафикни тежаш, батарея қувватини оптималлаштириш, янги интерфейс дизани ва қўшимча функцияларни янада самарали бошқариш имконият билан аввалги версиялардан фарқланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!