Ҳиндистонда 5000 мАс аккумуляторга эга Samsung Galaxy A9 Pro намойиш этилди

Ҳиндистонда 5000 мАс аккумуляторга эга Samsung Galaxy A9 Pro намойиш этилди

Жорий йилнинг март ойида Samsung компанияси хитой бозорида Galaxy A9 Pro смартфонини тақдим этганди. Орадан қарийб беш ой ўтиб, компания энди йирик Ҳиндистон бозорида ўз янги девайсини намойиш қилди.

Эслатиб ўтамиз, қурилмада 1920×1080 пиксель ўлчамли 6 дюймли AMOLED-экран, саккиз ядроли, 1,8 ГГц такт частотали Snapdragon 652 процессор, шунингдек, 4 ГБ оператив ва 256 ГБгача кенгайтириш имконини берувчи microSD картага эга 32 ГБ ўрнатма хотира каби имкониятлар бор.

Қолаверса, Samsung Galaxy A9 Pro қўш SIM-картали ва бармоқ сканер, f/1,9 апертурали 16 мегапиксель асосий, 8 мегапиксель олд камера, тасвирни оптик барқарорлаштирувчи ҳамда  LED-чақноқ (вспышкой) билан таъминланган.

Энг асосийси, девайс 5 000 мАс қувватга эга аккумулятор билан тўлдирилган. Қурилма Android 6.0.1 Marshmallow бошқаруви остида ишлайди. Samsung Galaxy A9 Pro смартфонининг ўлчами 161,7 x 80,9 x 7,9 мм, вазни  210 граммни ташкил этади.

26 сентябрдан Ҳиндистон савдо расталарида сотувга қўйиладиган аппарат 3 хил рангда бўлади: қора, оқ ва тилларанг. Қурилма баҳоси $486 дан бошаланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.