“Газпром” Tizen платформасида ишлайдиган Samsung телефонларидан фойдаланади

“Газпром” Tizen платформасида ишлайдиган Samsung телефонларидан фойдаланади

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Россия электроника бозорида жуда самарали фаолият олиб боради. Компания, айни вақтда Россия B2B сегментига ҳам шиддат билан кириб келмоқда.

Масалан, Samsung‘нинг Tizen платформасида ишлайдиган телефонлари Россиянинг йирик “Газпром” холдингига етказиб берилмоқда. Тез орада Россия алоқа вазирлиги ҳам мазкур платформадаги телефонлар билан таъминланади.

Samsung‘нинг Россиядаги ваколатхонасининг хабар беришича, рус ҳукумати Tizen платформасининг ҳимоявий хусусиятларига юқори баҳо берган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу платформадаги энг оммабоп модель –  Z3 Corporate Edition ҳисобланади. Модель Россия бозори учун махсус ишлаб чиқарилган. Демак, айнан Z3 Corporate Edition Россия ҳукумати ташкилотларига етказиб берилиши мумкин. Тез орада Tizen платформасида ишлайдиган юксак техник параметрларга эга Z9 моделининг намойиш этилиши ҳам кутилмоқда.

Албатта, ҳукумат ташкилотларининг мазкур платформага ўтиши маълумот хавфсизлиги билан узвий боғлиқдир.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!