Samsung Focus иловаси барча муҳим маълумотларни бир жойга йиғади

Samsung Focus иловаси барча муҳим маълумотларни бир жойга йиғади

Смартфон ишлаб чиқарувчилари дастур янгиланишларидан ташқари, ўзларига хос иловалар ёрдамида ҳам қурилманинг ишини кучайтиришлари, ундан фойдаланишни қулай қилишлари мумкин. Яқинда Samsung томонидан яратилган Focus иловаси Android 6.0 версияси ва ундан юқори версияларга эга бўлган Samsung смартфонларида ишлайди. Мазкур илова ўзининг бажарадиган функцияси билан ўтган йили чиқарилган BlackBerry Hub’ни ёдга солади – у фойдаланувчига қарашли электрон почта, билдиришнома, календар ва контактларни бирлаштириб, уларни ўзаро синхронлайди. Samsung Focus, асосан, смарфонни иш мақсадида ишлатадиган фойдаланувчиларга мўлжалланган.

samsung-focus-release-header

Илова почта, билдиришнома, календар ва контактларни синхронлаш функциясига эга. Шунингдек, иловада овозли конференцияларга қўшилиш ва маълумотларни излаш бўйича умумлаштирилган қидириш тизимидан фойдаланиш мумкин.

Ишлаб чиқарувчининг айтишича, Focus иловаси Samsung серверларига эмас, балки синронлашган серверларга уланади.