LeEco 8 ГБ тезкор хотирага эга смартфон чиқаради

LeEco 8 ГБ тезкор хотирага эга смартфон чиқаради

Бундан бир неча кун аввал Россияда расмий фаолиятини бошлаган Хитойнинг LeEco компанияси 21-сентябрда янги LeEco Pro 3 гаджетни намойиш қилиши ҳақида эълон тарқатган. Бу ҳақда hi-tech.mail.ru нашри хабар берган.

MyDrivers инсайдерлик ресурси Weibo тармоғида мазкур смартфоннинг иккита версиясига тегишли расм ва техник параметрларни аниқлаган.

Моделлар тезкор ва доимий хотира, аккумулятор сиғими, экран катталиги, камера аниқлиги ва нархи билан бир-биридан ажралиб туради. Бироқ ҳар иккала модель бир хил – Qualcomm Snapdragon 82 процессорида ишлаши кутилмоқжа.

LeEco Pro 3 техник параметрлари:

  • Тезкор хотира: 6 / 8 ГБ
  • Доимий хотира: 64 / 256 ГБ
  • Процессор: Qualcomm Snapdragon 821
  • Асосий камера: битталиги – 16 МП/ иккиталиги – 13 МП
  • Олд камера: 8 /16 МП
  • Экран: Quad HD, 2.5D-ойна, 5,5 / 5,7 дюйм
  • Аккумулятор: 4070 / 5000 мА/ст
  • Бармоқ изи сканери: татбиқ этилади

Ҳозирча янги моделларнинг нархи борасида маълумот берилмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!