Huawei Mate 9 смартфонининг тақдимот санаси ва нархи маълум қилинди

Huawei Mate 9 смартфонининг тақдимот санаси ва нархи маълум қилинди

Хитойнинг Weibo микроблоглар тармоғида Huawei Mate 9 флагманига тегишли тақдимот санаси ва бир қатор техник параметрлар маълум этилди.

Ушбу манбага кўра, Huawei Mate 9 анонси 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. Аппаратнинг 4 Гб тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга версияси тахминан 475-505 доллар атрофида сотувга чиқарилади. Моделнинг 4 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотирали модификацияси эса 580 долларга баҳоланади.

1474279107996

6 ГБ тезкор ва 256 ГБ доимий хотира ўрнатилган версия 700 доллар нархида харид қилиниши мумкин бўлади.

Аввалроқ тармоқда пайдо бўлган хабарларда, Huawei Mate 9 6 дюйли FHD экран, Kirin 960 процессори ва Leica компанияси томонидан сертификатланган 20 МПли қўш камерага  эга бўлиши айтилган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.