Apple iPhone7’ни вертолётдан ташлаб кўришди (Видео)

Apple iPhone7’ни вертолётдан ташлаб кўришди (Видео)

Ҳар бир Apple смартфонини мухлислар ва бир қатор блоггерлар турли синовларга дучор қилишади. Смартфонлар йилдан-йилга турли кўринишдаги тестлар билан синалмоқда: уларни букишади, болғи билан барқарорлигини текширишади, музлатишади ёки турли суюқликларга солиб синашади. Ўтган ҳафта iPhone7 моделини пичоқ билан қириб, унинг корпус сифатини текшириб кўришган эди. Энди эса телефонни вертолётдан ташлаб кўришди. Афсуски, муаллиф Apple iPhone7 неча метр баландликдан ташланганига изоҳ бермаган. Аммо, баландлик етарли даражада юқори бўлганини тахмин қилиш қийин эмас.

Смартфонни тепадан ташлашдан аввал муаллиф унинг камерасини фаоллаштирган, натижада камера ер билан “учрашиш” онларини телефонда муҳрлаган. Телефон тушиш зарбасини камайтиришга хизмат қилган ўт устига тушган, бироқ қурилманинг экрани барибир чатнаган. Шундай бўлса-да, Apple iPhone7 ишлаш хусусиятини йўқотмаган ва видеони ёзиб олишда давом этган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!