Huawei Honor 6X тафсилотлари маълум қилинди

Huawei Honor 6X тафсилотлари маълум қилинди

Хитой телекоммуникация қурилмаларини сертификатлаш марказининг (TENAA) базасида  Huawei Honor 6X смартфонига тегишли техник параметрлар пайдо бўлди.

Бундан бир неча ҳафта олдин смартфон марказ томонидан тасдиқланган эди. Бироқ ўшанда фақатгина моделга қарашли бир неча ноаниқ суратлар маълум этилганди, холос. Эндиликда смартфоннинг баъзи техник параметрлари ошкор этилди, бу эса унинг тақдимотига оз қолганига ишора қилади.

honor-6x

Тафсилотларга кўра, янги смартфонга 5,5 дюймли Full HD экран, ҳар бири 12 МП бўлган қўш камера, 2 МПли олд камера, HiSilicon Kirin 650 процессори, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира, 3340 мА/ст сиғимидаги аккумулятор ўрнатилади. Шунингдек, смартфон бармоқ изи сканери билан таъминланади.

Huawei Honor 6X аввалги йилда эълон қилинган Honor 5X моделининг давомчиси бўлиб, 18 октябрда намойиш қилинади.