TabulaSense: смарт-стол қандай ишлайди? (Видео)

TabulaSense: смарт-стол қандай ишлайди? (Видео)

Россиянинг TabulaSense компанияси “ақлли” иш столини ишлаб чиқариш арафасида турибди. Смарт-стол, чиндан ҳам, жуда керакли замонавий технологиялар бойитилган бўлиб, ишлаш жараёнини ҳар томонлама самарали ва фойдали этишга хизмат қилади.

Столга USB-хаб, қуввати 10 Вт бўлган Bluetooth карнайлар ўрнатилган, смартфонни симсиз зарядлаш технологияси татбиқ этилган. Бундан ташқари, стол олдида кўп вақт ўтказадиган фойдаланувчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида столни бир нечта ҳолатда созлаш механизми ҳам қўлланилган. Махсус датчик ёрдамида столнинг баландлигини керакли даражага созлаш мумкин. Мисол учун, уни баладроққа кўтариб, бир муддат турган ҳолда ҳам ишласа бўлади.

Энг қизиғи, столда ичимликлар ҳароратини муайян меъёрда ушлаб турадиган қизитиш ускунаси ҳам кўзда тутилган. Кофени унинг устига қўйсангиз, узоқ вақт ўтса-да,  совиб қолмайди.

Фирма мазкур смарт-столни БАА, АҚШ ва Швейцарияга экспорт қилишни режалаштирган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!