Chromebook Pixel 2 ноутбукида Android иловаларни ишга тушириш мумкин бўлди

Chromebook Pixel 2 ноутбукида Android иловаларни ишга тушириш мумкин бўлди

Бундан бир неча кун олдин Google компанияси Acer Chromebook R11 ва ASUS Chromebook Flip моделлари учун Chrome OS 53 дастурини чиқарди. Янги дастур версиясида Android иловалардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. Бироқ Chromebook Pixel 2 фойдаланувчилари учун мазкур версия бета-синов босқичида эди. Эндиликда барча учун чиқарилган Chrome OS дастурининг янги версиясида ноутбукка Google Play ресурсидан турли иловаларни юклаб олши ва ўрнатиш мумкин бўлди.

Аммо, баъзи фойдаланувчилар томонидан берилган хабарларга кўра, муайян Android иловалар ноутбукда кутилганидек яхши ишламаяпти. Шунингдек, Android иловалар сенсорли экранлар учун оптималлаштирилганлиги, уларнинг сичқонча ва клавиатурага ҳар доим ҳам бир текис жавоб беролмаслигини эсдан чиқармаслик керак.

nexus2cee_image-27-728x483

Ҳозирча бошқа Chromebook моделлари учун бундай имконият қачон татбиқ этилиши юзасидан маълумот берилмаган. Google компанияси уларни шу йилнинг охири ёки 2017 йилнинг бошида янгилашни режалаштирган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.