АҚШда бир нечта Samsung кир ювиш машиналари ёниб кетди

АҚШда бир нечта Samsung кир ювиш машиналари ёниб кетди

АҚШнинг Техас, Жоржия ва Индиана штатларида яшайдиган фойдаланувчилар Samsung кир ювиш машиналарининг ёниб кетишидан шикоят қилишган. Бундан ташқари, мазкур штатлар истеъмолчилари компанияга қарши судга расмий даъво билан мурожаат қилишган. Бу ҳақда hi-tech.mail.ru нашри CNN Money ресурсига таяниб хабар берди.

Истеъмолчиларнинг сўзларига қараганда, фақат вертикал юклаш механизмидаги кир ювиш машиналари фаол жараён пайтида ёниб кетган. Техаслик МакАллена исмли фойдаланувчининг айтишича, портлаш шу қадар кучли бўлганки, натижада гараж деворига жиддий зарар етган.

Кир ювиш машинаси билан боғлиқ бундай ҳолатлар аввалроқ Hotpoint қурилмалари билан ҳам содир бўлган.

Ҳозирча АҚШда Samsung компаниясининг ваколатхонаси ушбу ҳолатга нисбатан изоҳ бермаган. У шунчаки бу каби ҳолатларни қандай бартараф этиш борасида кўрсатма бериб ўтган, холос.

АҚШ истеъмол товарлари хавфсизлиги комиссиясининг берган баёнотига кўра, 2011-2016 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган вертикал юклаш механизмидаги Samsung кир ювиш машиналарида патенциал ёниш хавфи бўлиши мумкин.

Ҳозирча Samsung кир ювиш машиналари билан алоқадор ёниб кетиш ҳолатлари фақат АҚШ ҳудудида қайд этилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!