MasterCard селфи орқали тўловларни тасдиқлаш функциясини ишга туширди

MasterCard селфи орқали тўловларни тасдиқлаш функциясини ишга туширди

Банк ва кредит карталари амалиётларини бажарадиган жаҳондаги йирик компаниялардан бири MasterCard бугун Identity Check Mobile иловасини ишга туширди. Илова сервис фойдаланувчиларига тўловларни селфи ёрдамида тасдиқлаш имкониятини беради. Financial Times берган ахборотга кўра, мазкур хизмат тез орада дунёнинг 12 та мамлакатида ишга туширилади.

Эндиликда Identity Check Mobile иловаси орқали MasterCard мижозлари харидлар учун тўловларни  ПИН-код, пароль ёки тасдиқ кодлари билан эмас, балки селфи сурат билан амалга оширадилар. Илованинг бета-версияси АҚШ, Канада ва Нидерландияда синовдан ўтказилган. 2017 йилга келиб мазкур опция дунёнинг барча мамлакатларида ишлаши кутилмоқда.

MasterCard Inc. жаҳондаги энг йирик тўлов тизимларидан бирининг оператори ҳисобланади. Штаб-квартираси Нью-Йорк шаҳрида жойлашган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!