Prisma видеони қайта ишлашни ўрганади

Prisma видеони қайта ишлашни ўрганади

Расмларни ўзига хос форматга ўзгартириш хусусиятлари билан машҳур бўлган Prisma иловасига тез орада видеоларни қайта ишлаш функцияси ҳам қўшилади. Бу борада Mobiltelefon ресурси хабар берган.

Ҳозирча мазкур функция фақат илованинг iOS версиясида ишламоқда ва бета-синов босқичидан ўтказилмоқда. У орқали Prisma’да давомийлиги максимум 15 сония бўлган видеороликларни таҳрирлаш мумкин. Бундан ташқари, сервисга тез орада GIF-анимацияларни қайта ишлаш функцияси ҳам татбиқ этилиши режалаштирилган.

Prisma иловаси Ван Гог, Пикассо ва Левитан каби машҳур рассомлар услубида расмларни қайта ишлаш учун нейротармоқлардан кенг фойдаланади. Илованинг iOS платформасига мўлжалланган версияси 2016 йилнинг 11 июнида чиқарилган. Android версияси эса июль ойининг сўнгида Google Play’га жойланган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!