Pokemon Go ўйини Ўзбекистонда ҳам расман тақдим этилди

Pokemon Go ўйини Ўзбекистонда ҳам расман тақдим этилди

Pokemon Go ўйини сайтида хабар берилишича, энди мазкур ўйин Ўзбекистонда ҳам расман тақдим этилди. Ўйин Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Мўғулистонда тақдим этилган.

Pokemon Go – 2016 йилда чиқарилган бирйўла кўп фойдаланувчилар билан бирга ўйналадиган ўйин. Унинг мақсади покемонларни қидириш ва қўлга ўргатишдан иборат. Ўйинга тўлдирилган реаллик элементлари киритилган, унда рақамли ва реал олам қўшилиб кетади: смартфон экранидаги расм реал оламдаги объектларда акс этади. Шу йилнинг июль ойида тақдим этилган ушбу ўйинни 100 млндан ортиқ фойдаланувчи юклаб олган.