Huawei Full HD экранли Honor Pad 2 планшетини тақдим этди

Huawei Full HD экранли Honor Pad 2 планшетини тақдим этди

Бугун Хитойнинг Huawei компанияси 8-дюймли Full HD экран ва Qualcomm Snapdragon 616 процессори билан жиҳозланган Honor Pad 2 планшетининг расмий тақдимотини ўтказди. Бу борада Fonearena нашри хабар тарқатди. Қурилмага 3 ГБ тезкор ва 16/32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Модель эргономик дизайнга эга бўлиб, Android 6.0 Marshmallow версиясида ишлайди, бир нечта ранг вариацияларида сотувга чиқарилади.

Honor Pad 2 техник параметрлари:

  • 8-дюймли 1920х1200 пиксель аниқлигидаги IPS-экран;
  • Саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 616 (MSM8939) процессори (GPU Adreno 405);
  • 3 ГБ тезкор хотира;
  • 16 ёки 32 ГБ доимий хотира (microSD-карта ёрдамида 128 ГБгача кенгайтириш мумкин);
  • Android 6.0 Marshmallow (Emotion UI 4.1 интерфейсида);
  • 8 МПли асосий камера (LED-чақноқ ва f/2,0 диафрагма билан);
  • 2 МПли олд камера;
  • LTE (VoLTE), Wi-Fi b/g/n, Bluetooth 4.1, GPS/ГЛОНАСС;
  • Батарея сиғими – 4 800 мА/ст.

Honor-Pad-2-1

Нархлар ва версиялар:

  • 3 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира, фақат Wi-Fi – $148;
  • 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира, фақат Wi-Fi – $192;
  • 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира, Wi-Fi+LTE – $222.

Планшет 25 октябрда Хитойда сотувга чиқарилиши маълум қилинган.