Apple 27 октябрда янги Mac’ларни намойиш қилиши мумкин

Изоҳ

Recode нашрининг маълумот беришича, АҚШнинг  Apple компанияси кейинги ҳафта ўзининг Mac сериясидаги қурилмаларини тақдим қилади.

“Олма” ўтган ой мазкур серия учун  Siri овозли ассистенти ва Apple Pay технологиясини қўллаб-қувватлайдиган MacOS Sierra дастурининг илк версиясини эълон қилган эди. Бироқ компания, шу билан биргаликда, ушбу тизимда ишлайдиган бир нечта янги гаджетларни намойиш қилишни ҳам режалаштирган.

Маълумки, Apple фирмаси Mac туркумидаги қурилмаларга катта аҳамиятга эга бўлган функцияларни анчадан бери қўлламаган. Чамаси, эндиликда “олма” ушбу камчиликни тўлдиришни мақсад қилган кўринади.

Sierra дастури Mac қурилмаларига нафақат Siri овозли ассистентини жорий этади, балки iOS ва MacOS опервцион тизимлари ўртасида бир нечта функцияларни интеграциялашга ҳам хизмат қилади.

Янги Mac қурилмаларининг намойиши Сан-Франциско шаҳрида (АҚШ, Калифорния) iPhone 7 тақдимоти ўтказилган бинода бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Terabayt.uz хабарларини Телеграмда кузатиб боринг: @terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Муҳокамага қўшилинг