LeEco uMax85 – Ultra HD форматли улкан телевизор

LeEco uMax85 – Ultra HD форматли улкан телевизор

Хитойнинг LeEco компанияси Ultra HD аниқлигидаги 85 дюймли экранга эга LeEco uMax85 телевизорини тақдим этди. Телевизорнинг аудио ва акустика тизими машҳур Harman/Kardon фирмаси томонидан ишлаб чиқилган. Улкан телевизорга 4 ГБ текзор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилган.

Гаджетнинг дизайни ҳақидаги гапирадиган бўлсак, у юпқа корпусда тайёрланган, дисплей атрофидаги рамкалар анчагина ингичка. Дисплей 448 та подсветка зонаси билан жиҳозланган,  HDR10 ва тасвир ёрқинлигини оширишга хизмат қиладиган Dolby Vision технологияларини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, телевизорга қўлланган Fluid Motion функцияси тасвир ва кадрларнинг қотиб қолишини бартараф этади.

5P3RtHwz0z2UUcbz20LRycRkdyl75z0KB5

LeEco uMax85 бугунги кунда бундай замонавий гаджетларга ўрнатилаётган Android TV (Google Cast функцияси билан) дастурида ишлайди. Шунинг учун қурилмага турли смартфонларни ҳам улаш имконияти мавжуд.

5P3RtfAbZefodw92z2cz24Uz20fejvUwU

Улкан телевизор 4999 доллар нархида 2 ноябрдан сотувга чиқарилади (ҳозирча Шимолий Америка мамлакатларида). Харидорларга ушбу қиймат доирасида EcoPass сервисидан бепул фойдаланиш учун 1 йиллик обуна ҳам тақдим этилади.