Гибрид HP Spectre x360 ноябрь ойида сотувга чиқарилади

Гибрид HP Spectre x360 ноябрь ойида сотувга чиқарилади

Бундан бир ҳафта аввалроқ глобал тақдимоти ўтказилган HP Spectre x360 гибрид ноутбукининг сотувлари ноябрь ойида бошланиши маълум қилинди. Қурилмадан ҳам ноутбук, ҳам планшет ўрнида фойдаланиш мумкин.

Гибрид 13 дюймли Full HD экранга эга. Экранни бармоқ билан бошқариш мумкин. Қурилма ихчам корпус ва замонавий дизайнда ишланган. Қалинлиги бор-йўғи 13,8 мм, оғирлиги эса 1,3 килограмм. Автоном ишлаш вақти 15 соатни ташкил этади.

HP Spectre x360 еттинчи авлоддаги Intel Core i5 ва Core i7 процессорларида (Kaby Lake технологиясида) ишлайди. Гаджетга 16 ГБгача бўлган тезкор хотира ва 1 ТБгача SSD ўрнатса бўлади. Иккита USB Type-C/Thunderbolt 3 портлари, битта USB 3.0 слоти кўзда тутилган. Ноутбук Windows 10 платформасида ишлайди.

Модель ноябрь ойида $1049 нархида сотувга чиқади.