Seagate сиғими 5 ТБ бўлган қаттиқ дискни сотувга чиқармоқчи

Изоҳ

Гарчи бугунги кунда келажакда SDD-тўплагичларнинг қамрови янада ошиши ҳақида кўп прогнозлар айтилаётган бўлса-да, компьютер дисклари соҳасида етакчилардан ҳисобланган Seagate компанияси 2,5 дюймли 5 терабайт сиғимга эга BarraCuda ST5000 HHD-тўплагичини сотувга чиқаради. Дискнинг қалинлиги 15 мм бўлгани сабаб, ундан фақат стационар компьютерларда фойдаланиш мумкин. Ноутбуклар учун Seagate қалинлиги 7 миллиметрли сиғими 2 ТБ бўлган BarraCuda ST2000LM015 қаттиқ дискини таклиф қилмоқда.

BarraCuda ST5000 қаттиқ дискидаги шпинделнинг белгиланган тезлиги дақиқасига 4000 айланишни ташкил қилади, кэш ҳажми – 128 МБ. Фаол ишлаш натижасида энергия истеъмоли 2,1 Ваттгача етиши мумкин, ўртача ишлаш ҳолатида бу кўрсаткич 1,1 Вт атрофида бўлиши қайд этилган. 5 ТБли қаттиқ диск икки йиллик кафолат хизмати билан биргаликда 85 доллар нархида сотувга қўйилади. Ноутбукларга мўлжалланган 2ТБли BarraCuda ST2000LM015 дискининг нархи – 55 доллар. Таққос учун 2,5 дюймли қалинлиги 7 мм бўлган 4 ТБ сиғимли Samsung томонидан таклиф этилаётган SSD-тўплагич 1500 доллар нархида сотилади.

Ҳозирча янги Seagate дискларининг сотувга чиқиш санасига аниқлик киритилмаган.

Terabayt.uz хабарларини Телеграмда кузатиб боринг: @terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Муҳокамага қўшилинг