Тадқиқотчиларимиз дон тозалаш машинасини ихтиро қилишди

Тадқиқотчиларимиз дон тозалаш машинасини ихтиро қилишди

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти ходимлари дон тозалаш машинасини ихтиро қилдилар.

Ушбу ихтиро қишлоқ хўжалиги машинасозлигида қўлланилиб, дон тозалаш сифатини оширишга имкон беради. Дон тозалаш машинаси таркибига юкловчи мослама, ҳаво канали, устки ва пастки ғалвирларга эга бўлган ҳамда парракли ва артувчи валиклар билан таъминланган ярусли панжарали станлар киради. Юкловчи мослама тагида узатувчи ғўла ўрнатилган бўлиб, унинг эластик материалдан бажарилган ишчи юзасида шахмат тартибида чуқурчалар жойлаштирилган, дея хабар беради Интеллектуал мулк агентлигининг матбуот хизмати.

Муаллифлар – Астанақулов Комил, Каримов Маҳмуд, Очилдиев Отабек ва Каримов Ёқубларга ушбу ихтиро учун патент берилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.