OnePlus навбатдаги “флагманлар кушандаси”ни тайёрламоқда

OnePlus навбатдаги “флагманлар кушандаси”ни тайёрламоқда

Хитойнинг Weibo микроблогида OnePlus 3 смартфонининг давомчиси бўлган OnePlus 3Т (ёки OnePlus 3 Turbo) модели ҳақидаги тафсилотлар пайдо бўлди. Аввалроқ сайтимизда AMOLED дисплей етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар туфайли хитойлик компания OnePlus 3 моделини бошқа ишлаб чиқармаслиги мумкинлиги ҳақида  хабар берган эдик.  Афтидан, OnePlus фирмаси янги флагманни анонсга тайёрлаётгани ҳам ушбу сабаб билан боғлиқ бўлса керак.

OnePlus 3Т (OnePlus 3 Turbo), миш-мишларга қараганда, Snapdragon 821 SoC процессори, LCD-экран, 6 ГБ LPDDR4 оператив хотира ва 64 ГБ доимий хотира билан жиҳозланади. Моделга 8 Мпли олд камера ҳамда Sony IMX298 сенсорига эга бўлган 16 МПли асосий камера ўрнатилади.

Бундан ташқари, янги авлод “флагманлар кушандаси” симметрик USB Type-C порти, бармоқ изи сканери, тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайдиган сиғими 3000 мА/соатли батарея ва 4G VoLTE модулига эга бўлади.

Янги флагман $399 нархида сотувга чиқарилиши маълум қилинган. Тақдимоти тез орада ўтказилиши кутилмоқда.