Яндекс.Навигатор парковкаларни қидиришни ўрганди

Яндекс.Навигатор парковкаларни қидиришни ўрганди

Яндекс.Навигатор сервисида қўшимча фойдали функция ишга туширилди. Сервиснинг мобил иловасида Москва шаҳрида парковкалар харитаси пайдо бўлди. Унинг ёрдамида шаҳардаги ҳайдовчилар мавжуд автотураргоҳларни осонлик билан кўп вақт сарфламасдан топишлари мумкин.

Яндекс.Навигатор иловасида Москвадаги барча пулли ва бепул парковкалар, шунингдек, автомобиль тўхташи ман этилган жойлар кўрсатилади. Бундан ташқари, фойдаланувчиларнинг ўзлари ҳам пулли парковка манзилларини сервисга қўшишлари мумкин.

486344

Парковкалар харитасида mos.ru маълумотлари, панорама расмлар ва Яндекснинг ташкилотлар базаси ҳисобга олинади.

Яндекс.Навигаторнинг iOS ва Android платформаларига мўлжалланган иловаларини App Store ва Google Play дўконидан бепул юклаб олса бўлади. Янги функция Android иловага жорий этилган, iOS иловага тез орада қўшилиши маълум қилинган.