Microsoft Surface Studio — дунёдаги энг юпқа моноблок

Изоҳ йўқ

АҚШнинг Microsoft компанияси бугун янги гаджетлар тақдимоти доирасида жаҳондаги энг юпқа моноблок — Surface Studio қурилмасини намойиш қилди. Ташқи томондан у компаниянинг Surface сериясидаги гаджетларидан катта фарқ қилмайди: ихчам ва ингичка, корпуси алюминийдан ишланган. Қалинлиги бор-йўғи 12,5 мм. Янги моноблок АКТ соҳасидаги профессионалларга мўлжалланган.

Компьютер 28 дюймли 3:2 нисбатдаги TrueColor дисплей билан жиҳозланган. Пикселлар сиғими 4К (Ultra HD) форматиникидан 63%га кўпроқ. Шу билан бирга экранда sRGB ва DCI-P3 каби ранг режимлари ҳам кўзда тутилган.

5P3RtHwz0z2wcnWsdIsnRz1tOSVVPBZV7

Гаджетга сўнгги авлоддаги Intel Core i7 процессор, NVIDIA GeForce GTX 980M видеокартаси, 32 ГБ оператив хотира ўрнатилган. Орқа тарафида тўртта USB 3.0, Ehernet, Mini DisplayPort портлари, аудиочиқиш ва хотира картасига мўлжалланган слот мавжуд.

Компьютерга бугундан бошлаб буюртма бериш мумкин. Нархи – 2999 доллар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE