Chuwi фирмаси ўзининг илк ноутбукини намойиш қилди

Chuwi фирмаси ўзининг илк ноутбукини намойиш қилди

Арзон планшет ва аксессуарлар ишлаб чиқариши билан яхши танилган Хитойнинг  Chuwi фирмаси ўзининг Lapbook деб номланган илк ноутбукини тақдим этди. Фирманинг қайд этишича, мазкур модель бозордаги энг юпқа ва ихчам ноутбуклардан ҳисобланади. Бунга экран атрофидаги рамкалар ва клавиатура ҳажмини қисқартириш ҳисобига эришилган. Ноутбукнинг оғирлиги 1,8 килограммни ташкил қилади.

Гаджетга 15,6 дюймли Full HD аниқлигидаги экран, Intel Atom x5 процессори, саккизинчи авлоддаги Intel HD графикаси, 4 ГБ DDR3L оператив хотира ўрнатилган. Доимий eMMC хотиранинг сиғими 64 ГБ. Қурилма сиғими 10 000 мА/соат бўлган батареядан қувватланади.

5P3Rt1QiqeByTJUTkjDPBUpNhBck2o

Бундан ташқари, ноутбук 2 МПли асосий камера билан жиҳозланган.

Chuwi Lapbook $240 нархида сотувга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!